Роналдуни кўриш учун “Мрсул Парк” стадионига қанча мухлис йиғилди?
Спорт
−
04 Январь 2023
14002Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 3 январь куни Саудиянинг "Ал-Наср" клуби сафида биринчи машғулотини ўтказди. Бу ҳақда Саудиянинг “Аш-Шарқ ал-Авсат” газетаси хабар берди.
Манбага кўра, Роналдунинг машғулотини кўриш учун 25 минг мухлис "Мрсул Парк" стадионига йиғилди.
Саудиялик мухлислар билан суҳбатда Роналду Европадаги миссиясини якунлагани ва энди тўпланган тажрибасини Осиёда қўллаш ниятидалигини айтган. У "Ал-Наср" клубига ўз мақсадлари йўлида имконият яратиб бергани учун миннатдорлик билдирган.
“Жаҳон футболидаги вазият ўзгарди, Саудия термаси Қатардаги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатди”, дейди ҳужумчи.
Роналду Португалия, Америка ва Австралиядан шартнома тузиш бўйича таклифлар олгани, аммо Саудия Арабистонида ўйнашни афзал кўрганини айтди. Мухлисларни ҳафсаласи пир қилмаслик ва яхши натижаларга эришишга ваъда берди.
Ўз навбатида, "Ал-Наср" клуби президенти Мусали Ал Муаммар Роналдунинг борлиги Саудия спортига ижобий таъсир кўрсатишини айтди.
“Португалиялик ҳужумчи билан тузилган шартнома жамоамиз ва умуман Саудия футболи мавқеини ошишига хизмат қилади”, дейди Ал Муаммар.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Ал-Наср" билан 31 декабрь куни 2,5 йиллик шартнома имзолади.
LiveБарчаси