Роналду “Юнайтед” раҳбарияти билан гаплашиб олмоқчи

Спорт

image

Бугун, 26 июль куни Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду Манчестер шаҳрига қайтади. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” билан келажагини муҳокама қилиш учун учиб келади. Шунингдек, Роналду яқин кунларда бош мураббий Эрик тен Хаг билан ҳам суҳбатлашиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, португалиялик футболчи оилавий сабабларга туфайли ҳали ҳам “Юнайтед” сафида мавсумолди машғулотларини бошламаган. Роналду 26 июль куни “қизил иблислар”нинг машғулотларига қўшиладими ёки йўқ ҳозирча номаълум,

Таъкидланишича, Роналду таклиф тушса, Манчестер клубини тарк этади. Сабаби ҳужумчи фаолиятининг охирги йилларини Европа Чемпионлар лигасида ўйнаб ўтказишни истайди. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса 37 ёшли футболчининг шартнома охиригача жамоада қолишини кутмоқда. Томонлар ўртасидаги битим яна бир мавсумга амал қилади.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг