Роналду ЕЧЛда рекорд ўрнатди
Спорт
−
24 Ноябрь 2021
8357Кеча, 23 ноябрь куни UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Вильярреал” – “Манчестер Юнайтед” учрашувида ғалаба голини урган Роналду ЕЧЛда рекорд қайд этди. Бу ҳақда “ЕSPN Stats” нашри маълумот берди.
Гап шундаки, 36 ёшли португалиялик Чемпионлар лигаси бир мавсумида 3 ўйинда ғалаба голини урган биринчи футболчига айланди. Бунга қадар ҳеч ким ушбу натижага эриша олмаган. “Вильярреал”га қарши дастлабки баҳснинг 95-дақиқаси (3:2) ва иккинчи учрашувнинг 78-дақиқасида (2:0), шунингдек, “Аталанта” билан ўйиннинг 81-дақиқада (3:2) ғалаба голини киритган.
Эътиборли томони шундаки, қолган иккита учрашувда “Қизил иблислар” ғалаба қозона олмаган.
Маълумот учун, ушбу ғалаба эвазига “Манчестер Юнайтед” плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Қолган учта жамоа (“Аталанта”, “Вильярреал” ва “Янг Бойз”) иккинчи ўрин учун кураш олиб боради. ЕЧЛ 6-тур ўйинлари жорий йилнинг 7-8 декабрь кунлари ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь