Роналду яна бир янги рекорд ўрнатди
Спорт
−
09 Сентябрь
12160Португалия терма жамоасининг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Шотландия терма жамоаси билан UEFA Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган уй учрашувида 88-дақиқада гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.
Шундай қилиб, Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Шотландия дарвозасига гол урди. Шу билан у жами 48 та терма жамоа дарвозасига гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди.
Криштиану Роналду термадаги фаолияти давомида энг кўп Люксембург терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган. У люксембургликларга жами 11 та гол урган. 39 ёшли португалиялик ҳужумчининг “севимли” терма жамоалари учлигига Швеция ва Литва терма жамоалари ҳам киритилган бўлиб, Роналду мазкур термалар дарвозасини 7 мартадан ишғол қилган.
Маълумот учун, Португалия терма жамоаси ҳозирда UEFA Миллатлар лигасида ўз гуруҳида дастлабки икки турда ғалаба қозониб, 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Жамоа кейинги ўйинни 12 октябрь куни Польшага қарши ўтказади.
LiveБарчаси