Роналду яна “Ал-Наср” таркибига киритилмади – ОАВ
Спорт
−
18 Февраль 3282 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдуни Чемпионлар лигаси 2 турнири доирасидаги “Аркадағ”га қарши жавоб ўйини учун таркибга киритмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Speedline” нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, клуб сардори ва Португалия терма жамоаси етакчиси бугунги, 18 февраль кунги ўйинда иштирок этмайди.
Мураббийлар штаби португалиялик ҳужумчини олдиндан таркибдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу қарорнинг сабаби эса ҳозирча номаълум.
Таъкидлаш жоизки, Роналду Саудия инвестиция жамғармасига қарши норозилик намойишларидан кейин бир нечта ўйинларни ўтказиб юборган, жумладан, “Аркадағ”га қарши сафар учрашувини ҳам.
Шундан сўнг Роналду таркибга қайтгач, ўзининг биринчи ўйинида битта голга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Туркманистон клубига қарши биринчи ўйин “Ал-Наср”нинг 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабаси билан якунланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду ёзги трансфер ойнасида “Ал‑Ҳилол”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль