Роналду Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
20 январ 2024 6461 1 дақиқа
Кеча, 19 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида Globe Soccer Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда “Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду 2023 йилда Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шунингдек, Роналду ўтган йилнинг энг яхши тўпурари сифатида Марадона мукофотини қўлга киритди. Эътиборлиси, Роналду мухлислар фикрига кўра ҳам энг яхши футболчи совринига эга чиқди.
Умумий ҳисобда Роналду ўтган йили 54 та гол уриб, дунёнинг энг яхши тўпурарига айланди. Саудия Арабистони Про-лигасининг жорий мавсумида 38 ёшли Криштиану Роналду 18 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август