Роналду ва Месси одамларнинг футболга муносабатини ўзгартирди – Мбаппе

Спорт 2509
image

Франция термаси ва ПСЖ жамоасининг 23 ёшли футболчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Лионель Месси ва Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубида тўп сураётган португалиялик Криштиану Роналду ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гапирар экан, улар мухлисларнинг футболга нисбатан муносабатларини ўзгартирганини айтди. Бу ҳақда Мбаппенинг сўзларига таяниб, “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

“Улар (Месси ва Роналду) одамларнинг футболга бўлган муносабатини ўзгартирдилар. Менимча, шунинг учун уларнинг рақобати кўпчиликни ҳаяжонлантиради. Улар футболга бошқача ёндашади, ҳаётга бошқача қарашади. Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида улар ўзаро курашди. Мен учун бу болалигим эди. Мен ҳам ўн йил давомида диққат марказида бўлишга тайёрманми? Менда танлов йўқ деб ўйламайман. Тормоз педалим ишламаяпти”, деган Килиан Мбаппе.

Маълумот учун, жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган. “Transfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 160 миллион еврога баҳоламоқда. Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×