Роналду ва Макгрегор Нурмуҳамедовнинг ғалабаси ҳақида ўз фикрларини билдирди

Спорт 65285
image

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду Instagram'даги ўз саҳифасида Ҳабиб Нурмуҳамедовни UFC 254 турнирида америкалик Жастин Гэтжи устидан қозонган ғалабаси билан табриклади.

“Табриклайман, биродар! Отанг сен билан фахрланган бўларди”, деб ёзади у. 

Бундан ташқари, аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Twitter’даги ўз саҳифасида Нурмуҳамедовнинг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

“Яхши жанг, Ҳабиб. Мен давом эттираман. Яна бир бор отангга ҳурматимни изҳор этмоқчиман. Унинг вафоти муносабати билан сенга ва оилангга ҳамдардлик билдираман. Ҳурмат билан, Макгрегор”, деб ёзган ирландиялик.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи куч синашди ва 2-раунддаёқ ғолиб бўлди.

Нурмуҳамедов учун бу ғалаба профессионал фаолиятидаги қаторасига 29-си бўлди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4085
Рейтинг: 3
t
×