Роналду ўзини жинсий зўравонликда айблаганлардан пул ундирмоқчи

Спорт 9701
image
-

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду Невада округ суди томонидан жинсий зўравонлик иши бўйича даъво аризаси рад этилганидан сўнг, Кэтрин Майорганинг адвокатидан тахминан 626 минг доллар ундирмоқчи. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, Роналдунинг адвокати Питер Кристиансен Невада округ судьяси Женнифер Дорсидан Майорганинг ҳимоячиси Лесли Марк Стоваллни шахсан жавобгарликка тортишни ва ундан тегишли зарарни ундиришни сўрамоқда. Стовалл жорий йилнинг 8 июлигача ушбу даъво юзасидан судга жавоб юбориши керак.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 10 июнь куни судья Дорси Кэтрин Маёрганинг Роналдуга қарши даъвосини рад этди. Бунга сабаб сифатида Стовалл ишни ўрганиш жараёнида ўғириланган ва махфий маълумотлардан ғаразли мақсадлари йўлида фойдалангани келтирилган. 

Роналду ва Майорга иши бўйича суд жараёни 2018 йилнинг кузида бошланган. Америкалик модел португалиялик футболчи уни 2009 йилда Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида зўрлаганини иддао қилди. Шунингдек, Роналду унга жим юриши ва бўлиб ўтган воқеаларни унутиши учун 375 минг доллар берганини ҳам айтиб ўтган. Криштиану пул ўтказганини тасдиқлади, бироқ зўрлаш ҳақидаги айбловларни рад этди.

Аввалроқ, суд Роналдунинг фойдасига ҳукм чиқаргани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×