Суд Роналду устидан очилган жинсий зўравонлик иши бўйича ҳукм чиқарди

Спорт 55255
image
-

Футболчи Криштиану Роналду собиқ модел Кетрин Майорга 56 миллион фунт тўлаши шарт эмас. Бу ҳақда “The Associated Press” агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, Лас-Вегас округ судьяси Женнифер Дорси жорий йилнинг 10 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлиси чоғида Майорнинг адвокати Лесли Марк Стоваллнинг “ўғирланган” махфий ҳужжатлардан фойдаланганига асосланиб, даъвони рад этган.

Судья Дорси ишни қайта даъво қилиш имкониятисиз бутунлай тўхтатишни буюрди. Майорга томони бу қарор устидан Сан-Францискодаги туман апелляция судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Қайд этиш жоизки, суд жараёнлари 2018 йил сентябрида модел Кетрин 2009 йил июнь ойида меҳмонхонадаги зўрлаш иши бўйича судга мурожаат қилганидан кейин бошланган. Кетрин Майор сукут сақлагани учун Роналдудан 375 минг доллар олгани айтилган. Кейинчалик португалиялик футболчи бу пулларни Кетриннинг ҳисоб рақамига ўтказганини тан олган. 2020 йил октябрь ойида модел Роналдунинг устидан судга қайта мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, 2010 йилда Роналду билан ўрталарида бўлиб ўтган воқеаларни оммага ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишув футболчини жавобгарликдан озод қилиш учун етарли эмас.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2617
Рейтинг: 3
t
×