Роналду тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

Кеча, 9 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасининг 9-тури доирасида “Эвертон” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. “Қизил иблислар”нинг ғалаба голи Криштиану Роналдунинг ҳисобига ёзилди. 

Бу гол Роналдунинг профессионал клублардаги 700-голи бўлиб тарихда қоладиган бўлди.

“Эвертон”га қарши ўйиндаги гол португалияликнинг “Манчестер Юнайтед” учун барча мусобақалардаги 144-голи эди. Шунингдек, 37 ёшли футболчи “Реал” сафида 450 та, “Ювентус” учун 101 та ва “Спортинг” учун 5 та гол урган.

Роналду ўзининг клублардаги 700-голини биринчи голидан 20 йил 2 кун ўтиб урди. У ўзининг дастлабки голини “Спортинг” сафида киритган.

Қайд этиш керакки, жорий мавсум Роналду учун ўта омадсиз ўтмоқда. У АПЛнинг 8 та учрашувида майдонга тушиб, атиги 1 та гол киритди. Шунингдек, Роналдунинг ҳисобида Европа лигасида урилган яна 1 та гол мавжуд.

Маълумот учун, Роналду 2021 йилдан бери “Юнайтед” сафида тўп тепади. У “қизил иблислар” сафида 2003-2008 йилларда ҳам ўйнаган. У 2009 йилда “Манчестер Юнайтед”ни “Реал Мадрид” билан алмаштирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг