Роналду собиқ жамоадошининг “Ал-Наср”га ўтишини истаяпти

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэль Варанга фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш таклиф қилинди. Бу ҳақда “Daily Star” хабар берди.

Манбага кўра, Вараннинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду тўп сурадиган “Ал-Наср” франциялик футболчига йилига 50 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. Шахсан Роналдунинг ўзи франциялик футболчини Риёд клубида кўришни истаяпти.

Қайд этиш жоиз, Роналду ва Варан ўз вақтида “Реал Мадрид” ҳамда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.

30 ёшли Варан жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибидан ўрин эгаллай олмади. Бундан ташқари, клуб, хабарларга кўра, ҳимоячи билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш вариантини фаоллаштиришдан бош тортган. Жаҳон чемпиони “Ман Юнайтед”нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири бўлиб, ҳафтасига 340 минг фунт маош олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Роналду Рафаэль Варан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made