Роналду шу пайтгача бир томчи спиртли ичимлик ичмаган – унинг опаси

Спорт

image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг опаси футболчи умуман спиртли ичимликлар ичмаслигини маълум қилди. 

“У кимнингдир сояси бўлишни истамади. Криштиану спиртли ичимликларга қарам бўлган отамизга ўхшамайди. У шу пайтгача бир томчи спиртли ичимлик ичмаган. Роналду футболда энг юқори чўққига чиқишни хоҳларди. У барча муваффақиятсизликларга қарамай ғолиб инсон”, дейди Катя Авейру.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Криштиану Роналду терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. У Евро-2024 саралаши, “J”  гуруҳининг 3-тур баҳсларида Португалия сафида Исландияга қарши майдонга тушди ва 90-дақиқада жамоаси учун ғалаба голини киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Катя Авейру

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг