Роналду “Реал”га омад тилади 

Спорт

image

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона”га қарши Испания суперкубоги финалида собиқ жамоаси “Реал”га омад тилади. Бу ҳақда “қироллик клуби” Матбуот хизмати хабар берди.

“Якшанба куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида “Реал”га омад тилайман. Бундай улкан тарихга эга жамоанинг аъзоларини кўриш ҳар доим ёқимли”, дейди Роналду.

Маълумот учун, Испания суперкубоги ўйинлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтмоқда. 2009 йилдан 2018 йилгача “Реал”да ўйнаган Роналду 2022 йилнинг декабрь ойи охирида маҳаллий “Ал-Наср” футбол клуби аъзосига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги суперкубок финали 16 январга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made