Роналду “Порту” футболчисини “Ал-Наср”га ўтишини истамоқда

Спорт

image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Порту” ярим ҳимоячиси Отавио Эдмилсонни “Ал-Наср”га ўтишини хоҳлаяпти. Бу ҳақда “A Bola” хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия клуби Отавио учун 40 миллион евродан кам пул таклиф қилган. “Порту” эса футболчиси трансферидан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. 

Манбага кўра, “Ал-Наср” Отавиога йилига 13,5 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Турли бонусларни ҳисобга олсак, бу сумма йилига 15 миллион еврогача кўтарилиши мумкин – бу “Порту”даги футболчининг маошидан беш баравар кўп. 28 ёшли ярим ҳимоячи ҳам “Ал-Наср” таклифини қабул қилмоқчи.

Роналду ҳам жамоадошини “Ал-Наср”га ўтказишга жиддий бел боғлаган. Криштиану доимий равишда Отавио билан телефон орқали мулоқотда бўлиб турибди. 

“Порту” Отавиони ҳозир сотса, бор-йўғи 27 миллион евро ишлаб олади, чунки 15 июлга қадар унинг шартномаси бўйича 40 миллион евролик товон пули бор. Бу санадан кейин сумма 60 миллионга кўтарилади, бироқ “Ал-Наср” имкон қадар тезроқ шартномани ёпишни истайди.

Ўтган мавсумда Отавио Португалия чемпионатининг 27 та учрашувида 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Порту Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made