Роналду муваффақиятининг сири маълум бўлди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду муваффақиятининг учта сирини ошкор қилди.

“Ўз вақтидаги уйқу, машаққатли меҳнат ва ўз устида ишлаш. Янги мавсумда айнан шу жиҳатлар голларимга сабаб бўлади”, деб ёзди Роналду.

Қайд этиш жоиз, Роналду футбол тарихида кетма-кет 23 мавсумдан буён гол уриб келаётган ягона футболчи ҳисобланади. 

Маълумот учун, 39 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида 2023 йилнинг январидан буён тўп сурмоқда. Ўтган 2023/2024 йилги мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 13 та голга ассистентлик қилган, жумладан, Саудия Арабистони Про лигасида 35 та гол киритишга эришди. 2024 йилги Европа чемпионати саралаш турнирида Роналду Португалия терма жамоаси сафида 9 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made