Роналду минглик довонни забт этди
Спорт
−
15 Февраль
8579Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду клуб миқиёсида фаолиятидаги 1000-учрашувини ўтказди. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.
Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Ал-Фейҳа”га қарши ўйин Роналду учун узоқ йиллик карьерасидаги 1000-ўйин бўлди. Бу даврда у 746 та гол урди.
2002 йилнинг июль ойида Роналдунинг дриблинг қобилиятидан қойил қолган “Спортинг” бош мураббийи Ласло Бьольони Роналдуни асосий жамоанинг мавсумолди машғулотларида иштирок этишга таклиф қилган. Ўша йили август ойида, “Интер”га қарши ўйинда, Криштиану Европа Чемпионлар лигаси саралашида клубдаги илк расмий ўйинда дебют қилган.
Маълумот учун, “Ал-Фейҳа”га қарши ўйинда Роналду 81-дақиқада гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. “Ал-Наср”нинг “Ал-Фейҳа”га қарши жавоб ўйини 21 февраль куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь