Роналду коронавирусга қарши курашишга киришди

Олам 14946
image

Криштиану Роналду Португалияда жойлашган меҳмонхоналарини коронавирус билан касалланганлар жойлашган шифохонага беришга қарор қилди. Футбол юлдузининг айтишича, бу шифохонадаги жой масаласини ҳал қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда кеча, 15 март куни Marca нашри хабар қилди.

Спортчи коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилган. У шифохоналар ишини қўллаб-қувватлаш учун барча зарур харажатларни, шу жумладан, тиббиёт ходимларига иш ҳақини тўлашга тайёр.

Роналду ҳозир ўз уйида карантинда. У Португалияга синглисининг туғилган куни учун келган эди. Шундан сўнг, унинг "Ювентус"даги жамоадоши Даниел Руганида COVID-19 вируси аниқлангани маълум бўлди. Раналду, сафдоши касаллангани ҳақидаги хабар туфайли, Италияга қайтиб кетишни кечиктиришга ва Мадейра шаҳридаги вилласида қолишга мажбур бўлди.

Ҳозир Португалияда коронавирус билан касалланганлар 245 кишини ташкил қилмоқда. Бироқ, бу рақам кўпайиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 169 717 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 6 518 киши вафот этган. Беморлардан 5 921  нафари ёки 7 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 77 776 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 773
Рейтинг: 2.9
t
×