Роналду футболкасини хайрия учун аукционга қўйди
Спорт
−
20 Декабрь 2021
9697“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоадаги футболкасини хайрия аукционига қўйди. Португалиялик футболчи Канар архипелагининг бир қисми бўлган Испаниянинг Пальма ороли аҳолисига ёрдам бермоқчи.
Гап шундаки, жорий йилнинг 19 сентябрь куни оролда вулқон фаоллашган. 88 кун ичида 1600 дан ортиқ бино, 74 км узунликдаги йўл вайрон бўлган, 7 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Ҳозирда вулқон отилиши тўхтаган.
“Ҳатто вулқоннинг кучи ҳам Пальмага тенглаша олмайди. Мен гўзал оролни қўллаб-қувватлайман”, дея ёзиб қўйган Роналду аукционга қўйилган футболкасига.
Футболчининг маълум қилишича, ундан тушган маблағ тўғридан-тўғри фавқулодда ҳолат қурбонларининг оилаларига ёрдам бериш учун сарфланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь