Роналду француз клубига ўтиши мумкин. Аммо бу ПСЖ эмас

Спорт 4982
image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист, инсайдер, Никколо Чеккарини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш “Марсель” вакиллари билан боғланиб, Роналдунинг эҳтимолий трансферни муҳокама қилган. 

Аввалроқ, Роналдуда фаолиятини давом эттириш учун фақат иккита вариант бор эди. Булар: Дортмунднинг “Боруссия” ва Португалиянинг “Спортинг” клуби бўлган. Бироқ Германия клубининг бош директори Ханс-Йоахим Ватцке жамоанининг 37 ёшли португалиялик футболчини сотиб олиш нияти йўқ эканлигини айтди.

Маълумот учун, тен Хаг бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасининг жорий мавсумини ўта омадсиз бошлади ва ортда қолган иккита турда бир очко ҳам жамғара олмади. Натижада, “қизил иблислар” мусобақа жадвалининг охирги ўрнига тушиб кетди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 2.9
t
×