Роналду АПЛ чемпионилигини қўлга киритишимизга ёрдам беради – Фред
Спорт
−
11 Сентябрь 2021
2285“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Фред Родригес португалиялик Криштиану Роналдунинг қайтиши жамоа футболчиларининг психологиясига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.
“Роналду билан машғулот ўтказиш ажойиб, у жуда яхши инсон. Умид қиламанки, у АПЛда чемпионликни қўлга киритишимизга ёрдам беради. Биз Криштианунинг кимлигини биламиз, чунки у ғалаба қозонишни яхши кўради. Доимо жамоани олдинга бошлайди, шунинг учун у билан бир жамоада ўйнаш учун юқори темпда ҳаракат қилишингиз керак”, дейди бразилиялик футболчи.
Фред, шунингдек, Роналдунинг жамоадаги ўрни ва машғулотларда қандай ишлаши ҳақида ўз фикрини билдирди:
“У мотивацияга бой ва биздан машғулотларда ҳам ғалаба қозонишимизни сўрайди. Унинг кучли психологияси ва катта мақсадлари бор, шунинг учун ҳам жамоада унинг ўрни жуда муҳим. Криштиану спорт залида кўп ишлайди. Роналдунинг тўпсиз ҳаракатланишини кузатсангиз, маҳорати қай даражада эканини тушуниб етасиз”.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2003-2009 йиллар давомида МЮда фаолият юритган ва 292 учрашувда майдонга тушиб, 118 гол ва 67 та голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси