Роналду 20 йилда илк бор Европа лигасида ўйнайди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Европа лигасида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этиш керакки, рўйхатга охирги марта 2002-2003 йилги мавсумда Европа лигасида ўйнаган Криштиану Роналду ҳам киритилган.  Ўша пайтларда Европа лигаси UEFA кубоги деб номланарди. Роналду фаолиятидаги илк профессионал клуб “Спортинг” таркибида ушбу мусобақада қатнашган. Шундан сўнг Криштиану фақатгина Европа Чемпионлар лигасида ўйнаган.

“Манчестер Юнайтед”нинг Европа лигаси учун қайдномаси билан танишинг: 

Дарвозбонлар: Давид Де Хеа, Мартин Дубравка, Том Хитон;

Ҳимоячилар: Диогу Далот, Виктор Линделеф, Харри Магуайр, Тирелл Маласиа, Лисандро Мартинес, Люк Шоу, Аксель Туанзебе, Рафаэль Варан, Аарон Уан-Биссака;

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Кристиан Эриксен, Бруну Фернандеш, Фред, Скотт Мактомини, Факундо Пельистри, Джейдон Санчо, Донни ван де Бек;

Ҳужумчилар: Антони, Алехандро Гарначо, Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд, Криштиану Роналду.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг