Роналду 10 дона ишлаб чиқарилган спорткарлардан бирини сотиб олди

Олам

image

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Bugatti Centodieci автомобилини сотиб олди, дея хабар берди "Bild" нашри. 

Bugatti Centodieci спорткарининг баҳоси 9,5 миллион евро туради. Маълум бўлишича, бундай русумдаги автомобиллар дунё бўйича 10 дона ишлаб чиқарилган. Ушбу концепт Bugatti компаниясининг 110 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқарилган. Роналду янги автомобилини 2021 йилда синаб кўриши мумкин.

Маълумот ўрнида Роналдуда Mercedes-Benz C220 CDI, Mercedes-Benz C-Class, Porsche Cayenne, Audi Q7, Ferrari F430, Porsche 911 Carrera 2 S Cabriolet, Bentley GT, Audi R8, Audi RS6, Maserati GranCabrio, Ferrari 599 GTO, Porsche Cayenne Turbo, Lamborghini Aventador LP 700–4, Koenigsegg CCX, Rolls-Royce, Ferrari 599 GTB Fiorano, Bugatti Veyron, Aston Martin DB9, Aston Martin DB9 ва Bugatti Chiron автомобиллар коллекцияси мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Роналду Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

829

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made