Роналду ҳеч кимга керак эмас – Пол Мерсон

Спорт 8252
image

Англиянинг “Арсенал” клуби собиқ ҳужумчиси Пол Мерсон “Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдуни сотиши кераклигини айтди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

“Манчестер Юнайтед” тезроқ Криштиану Роналдудан қутулиши керак. У клубга нима истаётганини айтди, нега уни ушлаб турасиз? Ахир у 37 ёшда бўлса. Мухлислар буни қандай қабул қилишларини билмайман, чунки Роналду кетмоқчи эканлигини жуда аниқ айтди. У ҳеч кимга керак эмас, у мавҳумликда турибди.

Менимча, унинг кетиши “Юнайтед”га фойдали бўлади. Аммо асосийси буни қандай амалга оширишда. Роналду билан хайрлашишса, мухлислар ақлдан озишади. Лекин Манчестер клуби раҳбарлари Роналдуни ёмон кўрсата олсалар, ўйлайманки, керакли натижага эришадилар. Ростини айтсам, у МЮга фойда келтиряпти деб ўйламайман. Одамлар Роналду ўтган мавсумда 24 та гол урганини айтишади, лекин клуб умуман совринлар учун курашишга тайёрдек кўринмади”, деган “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2021 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Роналду “қизил иблислар” сафида барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3
t
×