Роналдо “Олтин тўп” учун Бензема вариантини илгари сурмоқда

Спорт

image

“Реал” собиқ футболчиси ва айни дамда “Вальядолид” клуби хўжайини ҳисобланган Роналдо Назарио “Олтин тўп”ни мадридликлар ҳужумчиси Карим Бенземага бериш кераклигини айтиб ўтди. Бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Албатта, “Олтин тўп” учун менинг номзодим – Бензема. У сўнгги ўн йил давомида ақл бовар қилмас даражада ўйин кўрсатган энг яхши ҳужумчи ва ҳақиқий чемпион саналади”, дейди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, “France Football” нашри йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар 30 футболчи номини эълон қилган эди. Рўйхатда Карим Бензема (“Реал”), Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”), Эрлинг Холанд (“Боруссия”), Жоржиньо (“Челси”), Роберт Левандовски (“Бавария”), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Лионель Месси (ПСЖ) каби футболчилар номи келтирилган.

Маълумот учун, “Сўйлоқ тиш” Роналдо фаолияти давомида икки марта (1997, 2002) “Олтин тўп”ни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Олтин тўп Роналдо Бензема

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг