Роналдиньо Мессининг ёнини олди
Спорт
−
06 май 2023 10320 1 дақиқа
“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига Париж клуби мухлисларининг эътироз билдираётганини айтиб ўтди.
“Мен Лео Мессига қарши ҳуштакбозлик ва ҳақоратни ҳеч қачон тушунмайман. Агар сиз дунёнинг энг зўр ўйинчисини мақтамасангиз, кимни мақтайсиз?”, дейди Роналдиньо.
Месси Лига 1 доирасида ПСЖ “Лорьян”га мағлуб бўлгач (1:3) бош мураббий Кристоф Галтье ва футбол маслаҳатчиси Луиш Кампушнинг рухсатисиз Париж клуби жойлашган жойни тарк этганди. Натижада раҳбарият Мессини икки ҳафтага жамоадан четлатди.
Кеча аргентиналик ҳужумчи шериклари ва жамоа мутасаддиларидан узр сўради.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август