Роналдиньо икки “ўзга сайёралик”ни ортда қолдирди

Спорт

image

Британиянинг “FourFourTwo” журнали  XXI асрнинг дастлабки 10 йилидаги терма жамоаларнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди.

Рейтингда "Барселона” ва “Милан” клубларида тўп сурган бразилиялик ҳужумчи Роналдиньо етакчилик қилди. Топ-10 ликдан Бразилия терма жамоасининг 3 нафар футболчиси ўрин олди.

Кучли учликдан Зинедин Зидан ва Кака ҳам ўрин олган. Португалиялик феномен Криштиану Роналду 6-ўринда қайд этилган бўлса, 8 карра Олтин тўп соҳиби Лионель Месси 10-ўринни эгаллади.

2000 йилларнинг энг яхши терма жамоаси ўйинчилари рейтинги:

1. Роналдиньо - Бразилия терма жамоаси;
2. Зинедин Зидан – Франция;
3. Кака – Бразилия;
4. Андрес Иньеста – Испания;
5. Хави – Испания;
6. Криштиану Роналду – Португалия;
7. Роналдо – Бразилия;
8. Рио Фердинанд – Англия;
9. Андреа Пирло – Италия;
10. Лионель Месси – Аргентина.

Роналдиньо "Олтин тўп" соҳиби (2005), шунингдек, 2004 ва 2005 йилларда FIFA талқинига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади. Бразилия терма жамоаси таркибида 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Роналдиньо Милан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг