“Рома” ва Моуриньо ўртасида низо пайдо бўлди
Спорт
−
08 Ноябрь 2021
7361Италия нашрларида Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ва клуб спорт директори Тиаго Пинто ўртасида можаро борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хулоса шуки, португалиялик мураббий таркиб ва клубнинг трансфер сиёсатидан норози. “Бўрилар” 2021-2022 йилги мавсумни яхши бошлади, бироқ сўнгги пайтларда жамоанинг натижалари кўнгилдагидек эмас. Сабаби, римликлар сўнгги 7 учрашувда 4 та мағлубият, 2 дуранг ва 1 ғалаба қайд этган.
Римликлар кеча, 7 ноябрь куни сафарда “Венеция”га қарши баҳс олиб бориб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин Моуриньо жамоанинг ҳозирги таркиби ўтган йилгидан кучсизлигини айтди, шунингдек, “Рома”нинг трансфер борасидаги сиёсатини кескин танқид қилди.
Қолаверса, “Il Messaggero” нашри клуб хўжайинлари Моуриньодан норози экани ҳақида хабар тарқатди. Жорий йилнинг 21 октябрида Конференциялар лигаси гуруҳ боқичида “Будё-Глимт”дан 1:6 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг, мураббий барча айбни футболчиларга юклагани жамоа раҳбариятига ёқмаган.
Манба берган хабарга кўра, “Рома” вакиллари мураббийнинг ўйин услубини ҳам танқид қилган.
LiveБарчаси