“Рома” Шомуродов билан шартномани узайтиради
Спорт
−
05 Октябрь 2024 10285 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Римнинг “Рома” клуби билан ҳамкорлиги муддати узайиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “бўрилар” 29 ёшли ҳужумчи билан 2027 йилга қадар шартнома тузади. Шомуродовнинг “Рома” билан жорий шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тез орада томонлар янги шартнома тузилганини эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсум Рим клуби сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришни уддалади. Унинг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь