“Рома”ни “қақшатган” футболчи Холанднинг шериги бўлиб чиқди

Спорт

image

UEFA Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида “Буде-Глимт” сафида “Рома”га қарши баҳсда дубл қайд этган норвегиялик  ҳужумчиси Эрик Бутхейм Эрлинг Холанднинг рэп шериги ҳисобланади.

Гап шундаки, 13 ёшида дўстлашган Бутхейм ва Холанд 2016 йилда Эрик Сандберг билан “Flow Kingz” рэп триосини тузган. Улар Эрлинг Бундеслигага ўтаётган пайтда ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаштириб уни оммалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, Эрик Бутхейм Жозе Мориньо мураббийлигидаги “Рома”га қарши баҳсда дубл қайд этишдан ташқари, 3 та голли узатмани ҳам амалга оширган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 21 октябрь куни Конференциялар лигасининг 3-турида “Будё-Глимт” “Рома”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. “Аспмюра” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Элдор Шомуродов 46-дақиқада майдонга тушган эди. Норвегияликлар 7 очко жамғарган ва “C” гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги “бўрилар” ҳисобида 6 очко мавжуд.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Рома UEFA Холанд Будё Глимт Ботхеим

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made