Риши Сунак Британия Бош вазири лавозимига номзодини қўйди
Олам
−
23 Октябрь 2022
9787Буюк Британиянинг собиқ Молия вазири Риши Сунак Лиз Трасс ўрнига Бош вазир лавозими учун курашга киришди. Бу ҳақда у бугун, 23 октябрь куни ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Буюк Британия буюк давлат, бироқ биз чуқур иқтисодий инқироздамиз. Шунинг учун мен Консервативлар партияси етакчиси ва бўлажак Бош вазир лавозимига номзодимни қўяман. Иқтисодиётимиздаги муаммоларни ҳал қилиб, партиямизни бирлаштириб, юртимизга хизмат қилмоқчиман”, дейди Сунак.
Унинг сайловолди кампаниясидаги рақиблари Британия парламенти Жамоалар палатаси раҳбари Пенни Мордонт ва собиқ Бош вазир Борис Жонсон бўлиши кутилмоқда.
Номзод парламентдаги овоз беришнинг кейинги босқичига чиқиш учун фракциядаги ҳамкасбларининг 100 дан ортиқ овозини тўплаши керак. Уларнинг умумий сони 357 нафар.
“Sky News” хабарига кўра, Сунак ҳозирча тўсиқдан ўтган ягона номзоддир. Ўз навбатида, ўз ниятлари ҳақида ҳали баёнот бермаган Жонсонни 57 та тори-депутатлари омма олдида қўллаб-қувватлаган. Мордонтни эса консерватив фракциянинг 23 аъзоси қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Лиз Трасс Консервативлар партияси етакчиси ва Буюк Британия Бош вазири лавозимларини тарк этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси