Рио-де-Жанейрода отишма юз берди. 25 киши ҳалок бўлди
Олам
−
07 Май 2021
6329Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри метросида полициячилар билан жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида отишма юз берди. Натижада 25 киши вафот этди, деб хабар берган G1 портали.
Отишма Рио-де-Жанейронинг шимолий зонасида жойлашган Жакарезинью шаҳрида полициячилар амалга оширган махсус амалиёт пайтида юз берган.
Амалиётни ўтказишдан мақсад одам савдосининг олдини олиш бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятида ҳеч қандай хато ёки ортиқча нарса йўқлиги таъкидланган.
Қурбонларнинг 24 нафари жиноятчилар, 1 нафари полиция ходими бўлган.
Шунингдек, яна икки полициячи ва икки йўловчи жароҳат олгани таъкидланган. Уларнинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
ОАВ маълумотларига кўра, амалга оширилган махсус амалиётда қурбон бўлганларнинг кўплиги бўйича 2016 йилдан буён рекорд қайд этилган.
LiveБарчаси