Римда Германиянинг “собиқ ва бўлажак канцлерлари” Байден билан учрашди 

Олам

image

Германия канцлери вазифасини вақтинча бажарувчи Ангела Меркеьл ва АҚШ Президенти Жо Байден Римдаги Г20 саммити доирасида учрашди. Музокараларда (катта эҳтимол билан) бўлажак канцлер Олаф Шольц ҳам иштирок этди. Учрашувда олинган суратлар бугун, 30 октябрь куни Германия Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

“Германия-Америка дўстлиги руҳидаги учрашув”, деб ёзган ҳукумат матбуот котиби Штеффен Зайберт.

Қайд этиш керакки, Меркель жорий йилнинг 26 октябридан бери Германия канцлери эмас, у ҳукумат шакллангунга қадар вақтинча ушбу постни эгаллаб турибди. Жорий йилнинг декабрь ойида Германияда янги ҳукумат тузулиши ва Шольцнинг канцлерга айланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Германияда мамлакат парламенти – Бундестагга сайловлар бўлиб ўтди. Унда Германия социал-демократик партияси (СДП) 25,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Ушбу партия етакчиси Олаф Шольц Ангеланинг лавозимига асосий даъвогар бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг