Рим Папаси Украинани таслим бўлишга чақирди
Олам
−
10 Март
31336Зеленский Эрдўғаннинг Россия иштирокидаги музокаралар таклифини рад этиши ортидан Рим Папаси Франциск мағлуб бўлган томон ўзида жасорат топиб, буни тан олиши ва тинчлик музокараларига рози бўлиши керак, деган хулосага келди. Бу ҳақда у кеча, 9 март куни Швейцариянинг RSI телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Оқ байроқни кўтариш ва ишлар кўзлангандек кетмаётганини тушуниб, мардларча музокаралар столига ўтиш керак”, деган понтифик.
Папа Зеленскийни назарда тутиб, Россия билан гаплашиб олиш учун жасорат топиш ва мағлубиятдан уялмасликни тавсия қилган. Рим Папасига кўра, ҳозирда Украинадаги можарода воситачи бўлишга тайёр кўплаб давлатлар бор, масалан, Туркия шулар жумласидан.
“Музокаралар олиб бориш вақти келди, воситачи бўладиган давлатни қидиринг”, дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Папа Франциск дунёни умумий қуролсизланишга чақириб, буни халқаро ҳамжамиятнинг маънавий бурчи деб атаган эди.