Рим Папаси Помпео билан учрашишдан бош тортди

Олам

image

Рим Папаси Франциск АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашишдан бош тортди. Бу ҳақда Ватиканнинг давлатлар билан муносабатлар бўйича котиби Пол Ричард Галлахер маълум қилди.

Унга кўра, Вашингтон АҚШ сайлов кампаниясига понтификни жалб қилишга уринмоқда.

"Бу Рим Папасининг АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашмаслигига сабаблардан бири, холос", деган Галлахер. 

Бундан ташқари, Галлахер АҚШ ўзининг Хитой билан рақобатига Ватиканни ҳам жалб қилмоқчи эканлигини истисно қилмади. Дарвоқе, Помпео Италияга расмий ташрифи чоғида Пекинни дин эркинлигини чеклашда айблаб улгурган.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрда ўтказилади. Айни пайтда АҚШда президентлик пойгаси авжида. 

29 сентябрда амалдаги Америка раҳбари Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан президентликка номзод Жо Байден биринчи дебатини ўтказганди. Сиёсатчилар 96 дақиқа давомида бир-бирларини ҳақорат ва айбловлар билан сийлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг