Рейтинг: Мэйвезер сердаромадликда Роналду ва Мессини ортда қолдирди

Спорт 3905
image

Дунёга машҳур "Forbes" журнали ХХ асрнинг иккинчи декадаси – 2010-2019 йиллар давомида энг кўп ҳақ тўланган спортчиларни эълон қилди.

Рўйхатни боксчи Флойд Мэйвезер бошқарган. У 10 йилда 915 миллион доллар даромад қилган. Иккинчи ўрин "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди. Португалнинг ушбу давр ичидаги даромади 800 миллион долларни ташкил қилган. "Барселона" етакчиси Лионель Месси рўйхатда учинчи ўринни эгаллади. Месси 10 йилда 750 миллион доллар ишлаб топган.

Рейтингда спортчиларнинг маоши, мукофот пуллари, бонуслар ҳамда имиж ҳуқуқларининг фойдаланишдан олинган реклама даромади ҳисобга олинган.

Рейтингнинг топ-10 дан жой олган спортчилар:

1. Флойд Мэйвезер (бокс) – 950 млн

2. Криштиану Роналду (футбол) – 800 млн

3. Лионель Месси (футбол) – 750 млн

4. Леброн Жеймс (баскетбол) – 680 млн

5. Рожер Федерер (теннис) – 640 млн

6. Тайгер Вудс (гольф) – 615 млн

7. Фил Микельсон (гольф) – 480 млн

8. Мэнни Пакьяо (бокс) – 435 млн

9. Кевин Дюрэнт (баскетбол) – 425 млн

10. Льюис Хэмилтон ("Формула-1") – 400 млн долларов

Маълумот учун, аёл спортчилар фақатгина ТОП-40 таликда учрайди. У ҳам бўлса, теннисчи Серена Уильямс. У 215 миллион доллар даромад қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
t
×