Ресторан ва кафелар соат 20:00 кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкин. Агар...

Жамият

image

Ходимлари тўлиқ эмланган овқатланиш жойларига қўйилган чеклов олиб ташланади. Бу ҳақда бугун, 23 июль куни Ўзбекистонда COVID-19’га қарши курашиш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар борасида бўлиб ўтган брифингда Ботир Қурбонов маълумот берди.

Ўз ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган ошхона, кафе, ресторанларга чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат берилиши мумкин. 

Маълум қилинишича, агар жамоаси тўлиқ эмланган бўлса, иш вақтини соат 20:00 дан кейин ҳам бироз муддатга узайтириш мумкин бўлади.

Айтиш жоизки, Республика махсус комиссияси бу жараён қандай бўлиши ҳақида аниқ тартибни ва муддатини ҳали эълон қилгани йўқ.

Аввалроқ, депутатлар овқатланиш масканлари бўйича чекловларни енгиллаштиришни сўрашганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб,  умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилганди. 

Шунингдек, умумий овқатланиш шаҳобчалари  тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтлардагина шуғулланишларига рухсат берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг