Республикачилар қурултойи яқинида полиция бир кишини отиб ўлдирди

Олам

image

АҚШнинг Милуоки шаҳрида полициячилар республикачиларнинг миллий қурултойи ўтказиладиган жойдан уч километр узоқликда шубҳали эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, гувоҳлар Милуокидаги 14 ва Влиэт кўчалари яқинида бешта ўқ овозини эшитган. Отишмада Колумбия штати полиция бошқармаси ходимлари иштирок этган. Милуоки мэри Кавалер Жонсоннинг айтишича, отишманинг Республикачилар партиясининг шаҳарда ўтказилаётган қурултойига алоқаси йўқ.

ОАВ хабарларига кўра, отишма оқибатида бошпанасиз одам ҳалок бўлган.

"У полицияга яқинлашиб, қўлига пичоқни олганида, улар унга қарата ўқ отишни бошлади", дейди гувоҳлардан бири.

Маълумот учун, 13 июль куни АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга уюштирилган суиқасд ортидан Милуокида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ўқ унинг ўнг қулоғига теккан. Митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.

Отишма содир этган 20 ёшли Томас Мэтью Крукс собиқ президент хавфсизлигини таъминлаган АҚШ махфий хизмати ходимлари томонидан воқеа жойида отиб ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Республикачилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг