Республикачилар Байденнинг ақлий қобилиятидан шубҳаланмоқда
Олам
−
13 Май 2023
5489Америка Қўшма Штатларидаги Республикачилар партиясининг 60 дан ортиқ аъзоси мамлакат Президенти Жо Байдендан ақлий қобилият тестидан ўтишни талаб қилди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Айтилишича, агар бу амалга ошмаса, у сайловолди пойгасидан воз кечишга чақирилган.
Шунингдек, республикачи, Оқ уйнинг собиқ шифокори Ронни Жексон конгрессменларнинг Америка етакчисининг когнитив ҳолатидан хавотирлари ва унинг мамлакатни яна бир муддат бошқара олишига шубҳалари ҳақида гапирган.
“Биз жинси, ёши ёки сиёсий партиясидан қатъий назар, барча президентлар соғлом ақлий салоҳият ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши керак, деб ҳисоблаймиз”, дейилади қонунчилар мактубида.
LiveБарчаси