Республика махсус комиссияси халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат берди

Жамият 1355
image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилинди.

Унга асосан, жорий йилнинг 20 февралидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон ҳудудида халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат этилди.

Халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этиш доирасида қуйидаги талаблар белгиланган:

•    ташкилотчи Республика ҳудудида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ташкил этилаётган тадбирларнинг барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши шарт;

•    барча тадбир иштирокчиларидан ҳимоя ниқоби ёки респиратор тақишлари талаб қилинади;

•    тадбирга киришда барча иштирокчилар пирометрлар ёрдамида ҳароратни ўлчаш жараёнидан ўтиши талаб этилади, юқори ҳарорат ёки юқумли касалликлар белгилари бўлган шахсларга тадбирда қатнашишга рухсат берилмайди;

•    экспозициялар орасидаги масофа кенглиги камида 3 метр бўлиши керак;

•    тадбир ўтказиш жойларида шамоллатиш тизимлари кираётган ҳавонинг чиқаётганидан устунлигини таъминлаши керак.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Республикада барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3
t
×