Решфорд Ла Лига клуби билан келишувга эришди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Юнайтед” вингери Маркус Решфордни ижарага олмоқчи. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” “Манчестер Юнайтед” билан англиялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олиш борасида келишиб олди. Аммо “кўк-анорранглилар” учун Маркуснинг маоши катта муаммога айланмоқда. У йилига 18 миллион евро талаб қилади. “Барселона” олти ойлик ижарага олган тақдирда, футболчига 9 миллион евро тўлайди. Футболчи маошининг ярмини “Манчестер Юнайтдед” тўлаб беришга рози.

Шунга қарамай, “Барселона” Ла Лиганинг молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиши ва вингерни рўйхатдан ўтказиш учун маошлар рўйхатида жой бўшатилиши керак. Шу сабабдан, клуб таркибдаги бирорта футболчини сотиб юбориши лозим. Флик режасига кирмаган Фати жамоадан кетмоқчи эмас. Айни дамга келиб жамоани тарк этишга яқин турган футболчи бу Эрик Гарсия. Гарсияга “Жирона” қизиқмоқда. Клуб ҳимоячи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 10 миллион евро тўламоқчи. “Барселона” агар Эрикни сотадиган бўлса, Решфордни ижарага олиш имконига эга бўлади.

Маълумот ўрнида, Решфорд “Манчестер Юнайтед” сафига 2016 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Маркуснинг нархи “Transfermarkt” порталида 55 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Юнайтед Маркус Решфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг