Кремль Клинтон ёлғон гапирганини айтди
Олам
−
11 Апрель 2022
14259Аввалроқ, АҚШнинг 42-Президенти Билл Клинтон давлат раҳбари бўлган даврда Россиянинг Биринчи Президенти Борис Ельцинга, кейинроқ унинг ўрнига келган Владимир Путинга НАТОга аъзо бўлишни таклиф қилганини айтгани ҳақида хабар берган эдик.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Клинтоннинг мазкур фикрларини инкор қилди. Унга кўра, Қўшма Штатлар Россиянинг НАТОга киришининг иложи йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
“Менда бундай маълумот йўқ, лекин аниқ биламан, Америка томони бундай аъзолик мумкин эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Де-факто, аксинча, эшиклар ёпилгани айтилган эди, чунки бу принципиал жиҳатдан мумкин эмас”, дея таъкидлаган у журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Клинтон ўз мақоласида Россиянинг “XXI асрнинг буюк демократик давлатига айланиши” учун қўлидан келган барча ишни қилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия Федерациясига Болтиқбўйи давлатларидан рус қўшинларини олиб чиқиш учун 1,6 миллиард доллар ажратган, Россия “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида ва турли тинчликпарвар миссияларда иштирок этган, шунингдек, “Катта еттилик”га таклиф қилинган ва тузилма “Катта саккизлик”ка айланган.
2017 йилда Россия Президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида Билл Клинтонга Россиянинг НАТОга қўшилиши ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилганини айтган эди.
LiveБарчаси