Ректорлар “квартира”да яшаётган талабаларга ажратилган пулнинг 1/5 қисмини ишлатган. Қолгани қани?
Жамият
−
04 Март 2022
11071Ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Яъни, ректорларга ўтган икки ойда 24 миллиард сўм маблағ берилган. Бироқ, ушбу маблағлардан атиги 5 миллиард сўм ишлатилган. Бу ҳақда бугун, 4 март куни Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“2021 йилда талабалар ётоқхонаси бўйича тизим яратилди. Лекин, барча ҳудудларда ҳам ишлар бир хилда олиб борилмаяпти”, деди Президент йиғилишда.
Қайд этилишича, бугунги кунда эҳтиёжи бўлган талабаларнинг 90 минг нафари ётоқхона билан таъминланган, холос. Мисол учун, 2022 йилда хусусий шерикчилик асосида 19 минг ўринли 47 та талабалар ётоқхонасини қуриш белгиланган бўлиб, субсидиялар учун бюджетдан 180 миллиард сўм ажратилган.
Давлат раҳбари бугунги кунда Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда иш бошланмаганини танқид қилди.
Шунингдек, ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Яъни, ректорларга ўтган икки ойда 24 миллиард сўм маблағ берилган. Бироқ, ушбу маблағлардан атиги 5 миллиард сўм ишлатилган.
“Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, қайси олийгоҳ ректори ётоқхона қурилишининг 50 фоизини ўз олийгоҳи маблағи ҳисобидан қилиш ташаббусини билдирса, қолган 50 фоизи бюджетдан қопланиши белгиланган.
LiveБарчаси