Референдумда қанча херсонликлар овоз бергани маълум қилинди

Олам

image

Икки кун давомида Херсон вилоятининг 16 мингдан ортиқ аҳолиси Россияда жойлашган сайлов участкаларида референдумда овоз берди. Бу ҳақда вилоят сайлов комиссияси раиси Марина Захарова маълум қилди.

“Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган хорижий сайлов участкаларида 24 сентябрь куни 5100 нафар, жами икки кунлик овоз бериш жараёнида Россия ҳудудида 16440 нафар фуқаро овоз берди”, дейди у.

Қайд этилишича, Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум 23 сентябрь куни эрталаб Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек, (тан олинмаган) Донецу ва Луганcк халқ республикаларида бошланган. Овоз бериш учун 27 сентябргача вақт берилган.

Ҳудудлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги  “Донецк” ва “Луганск халқ республикалари” деб аталувчи ҳудудларда, шунингдек, Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларида айирмачилар назорати остидаги босиб олинган ҳудудларда ўтказилган псевдореферендумга алоқадорларнинг барчаси жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

788

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг