Референдум халқимизнинг сиёсий онги юксалганини кўрсатди – Мирзиёев (видео)
Жамият
−
08 Май 2023
4455Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлати раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.
“Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди”, дейди Президент.
Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон аҳолисининг референдумда иштироки ҳақида гапирган.
“Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди. Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз бундан олти йил олдин бошлаган ислоҳотларимизга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди. Эл-юртимизнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилигимиз ва иқтисодиётимизни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилгани қайд этилди”, деди давлат раҳбари.
LiveБарчаси