“Реал” жуда жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
01 Декабрь 2023
5434“Golden Boy” совринини қўлга киритган “Реал Мадрид” етакчиси Жуд Беллингем бўлажак ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Англия терма жамоаси футболчиси елкасидан зудлик билан операция қилиниши керак.
Футболчи 5 ноябрь куни бўлиб ўтган Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида “Райо Вальекано”га (0:0) қарши ўйинда жароҳат олган. Клуб футболчининг жароҳатида тез-тез қайталаниш хавфи борлигидан хавотирда.
Ҳозирги ҳолатда келажакда жароҳатлардан йироқ бўлиш учун Беллингемга операция ёрдам беради, бироқ у камида икки ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Шунингдек, “Реал” шифокорлари консерватив даво чораларини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Жуд Беллингем жорий мавсум “Реал”нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Жорий мавсум Жуд “қироллик клуби” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь