“Реал” ўз ярим ҳимоясини “Сити” аъзоси билан кучайтирмоқчи
Спорт
−
04 Апрель 2025 6062 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити”нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Defensa Central” хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охирида якунига етиши боис, “қаймоқранглилар” уни ҳамёнбоп нархда сотиб олишлари мумкин.
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти Бернарду Силвани жамоа ярим ҳимоясини сезиларли даражада кучайтиришига ишонмоқда.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Tranfsermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь