“Реал” ўз афсоналарининг келажаги борасида якуний қарорни қабул қилди
Спорт
−
01 Июль
6092Мадриднинг “Реал” клуби икки клуб афсонаси Лука Модрич ва Лукас Васкеснинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “қаймоқрангликар” Лука Модрич ва Лукас Васкеснинг янги шартномаларини тасдиқламоқчи. Иккала футболчи билан ҳам ҳамкорлик давом эттирилади. Тез орада клуб бу ҳақда расман эълон қилади.
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин “қироллик клуби” билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.
Шунингдек, “Реал Мадрид” ҳужумчи Хоселунинг кетаётганини расман эълон қилди, у Қатарнинг “Ал-Гарафа” клубига ўтди. “Қироллик клуби” футболчининг шартномасини “Эспаньол”дан сотиб олиш вариантини фаоллаштирган, шундан сўнг уни Қатар клубига сотган.
“Реал Мадрид” афсонаси ва сардори Начо эса расман “Реал”ни тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Қодсия” жамоасига бориб қўшилди.