“Реал” “Тоттенхем”га якуний таклиф билан чиқади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Тоттенхем” ҳужумчиси Ҳарри Кейн учун якуний таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби ҳужумчи учун 100 миллион евродан кўп бўлмаган маблағ сарфлашни режалаштирган. Агар бу маблағ “Тоттенхем”ни қониқтирмаса, Мадрид клуби трансферни рад этади.

Яқинда “Реал”ни франциялик ҳужумчи Карим Бензема тарк этгани боис, клуб янги ҳужумчи изламоқда.

2022/2023 йилги мавсумда Кейн “Тоттенхем” сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 90 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тоттенхем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made