“Реал” стадиони номини ўзгартирди

Спорт

image

“Реал Мадрид” раҳбарияти ўз уй стадиони “Сантьяго Бернабеу” номини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, арена номи соддалаштирилади ва стадиони номининг “Сантьяго” қисми олиб ташланиб, фақат “Бернабеу” деб аталади.

Қайд этилишича, стадион номининг ўзгартирилиши тижорат мақсадида қилинган.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” 1947 йилдан бери уй учрашувларини “Сантьяго Бернабеу”да ўтказиб келади. 2023 йилда “қаймоқранглилар” стадиони реконструкция қилинди. 3 январь куни Карло Анчелотти шогирдлари сафарда “Валенсия”га қарши баҳс олиб боради. Мадридликлар ўз уйидаги навбатдаги ўйини 19 январь куни бўлиб ўтади – рақиб “Лас-Пальмас” бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг ёздаги асосий трансфер режалари маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Сантьяго Бернабеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг